Гурбангули Бердимуҳамедов янги шеър ёзди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг янги — «Яшасин тинч ҳаёт!» («Ýaşasyn parahat durmuş!») шеърида инсониятни урушларни тўхтатишга чорлади. Бу ҳақда «Ориент» сайти ёзмоқда.
Нейтралитет куни арафасида расмий қабул маросими уюштирган Бердимуҳамедов маъруза қилиб, ўзи қаламига мансуб янги шеър («Яшасин тинч ҳаёт!»)ни ўқиб берган.
Тадбирда Туркманистон президенти ёзган қўшиқлар янграган. Хабарга кўра, Турманистон раҳбари 60 дан ортиқ китоб ва шеърлар ёзган ва уларнинг аксарияти хорижий тилларга ўгирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter