Гуманитар ёрдам кутаётган 20 нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода гуманитар ёрдам кутаётган оломон тўпланган жойга уюштирилган ҳужум натижасида 20 киши ҳалок бўлгани ва 155 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Ал-Жазира телеканали хабарига кўра, ҳужум Исроил вертолёти томонидан амалга оширилган. Ярадорлар Ал-Шифа касалхонасига ётқизилган.
Жабрланганлар сони кўплиги ва жароҳатларининг жиддийлиги туфайли шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишга қийналишмоқда.
Яқинда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланганига қарамай, Ғазо секторида қирғин давом этаётганини танқид қилган ва томонларни оташкесимга чақирган эди.
Халқаро ташкилотлар гуманитар ҳалокат ёқасидаги Ғазо секторига қуруқлик орқали мунтазам кўмак етказиш лозимлигини талаб қилмоқда.
Сўнгги вақтларда Ғазода очлик даражаси 12 бараварга ортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter