Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Бразилия ташаббуси билан тузилган глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 80 дан ортиқ давлат қўшилди. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва «Каттта йигирмалик» (G20)нинг Рио-де-Жанейродаги саммити очилиш маросимида маълум қилди.
Аниқроқ фактларда: алянсга 82 та мамлакат, 26 та халқаро ташкилот, 9 та молия муассасаси, 31 та ноҳукумат ва хайрия ташкилоти аъзо бўлди.
Алянс матбуот хизмати эълон қилган маълумотда аъзолар қаторида, хусусан, Россия, Хитой, АҚШ, Африка ҳамда Европа иттифоқлари номини кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter