Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда антисемитизм кучаймоқда

Германияда антисемитизм кучаймоқда

Германияда ҲАМАС ва Исроил можаросидан бери антисемитизм воқеалари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълум қилди.

«7 октябрдан бери яҳудийларга бўлган нафрат Германияда ўнлаб йиллар давомида кузатилмаган даражага етди» – дейди Германия Федерал ҳукуматининг антисемитизмга қарши кураш бўйича комиссари Феликс Клеин.

Унинг сўзларига кўра, бир ой ичида антисемитистик воқеалар ва жиноятлар сони икки мингдан ошиб кетган. Клеиннинг қўшимча қилишича, бу 1938 йил 9-10 ноябр кунлари Германия ва Австриянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган антисемитизм зўравонликларига 85 йил тўлиши олдидан «жуда оғриқли» ҳолат.

Расмийнинг аниқлик киритишича, энг кўп яҳудийлар яшайдиган уйларга Довуд юлдузлари ёки антисемит граффитиларининг чизиб кетилиши ҳолати учрамоқда. У, шунингдек, 18 октябр куни Берлиндаги яҳудийлар марказига қилинган ҳужумни ҳам эслаб ўтган.

Бунгача Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Х (Твиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Германиядаги яҳудийлар ҳужумлардан тобора кўпроқ қўрқаётганини ёзган эди.

«Антисемитизмга қарши курашиш учун қонуннинг тўлиқ кучи керак», – дейди Бербок.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг