Ғазодаги қурбонлар сони ҳам Қуддусда АҚШ элчихонаси очилишини тўхтата олмади
АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонаси бугун Қуддус шаҳри кўчирилгани ва Ғазо секторида қонли тўқнашувлар бўлаётгани, унда 40 дан зиёд киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунга қарамай Қуддусда АҚШ элчихонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Очилиш маросимида Исроил президенти Рэувен Ривлин, бош вазир Бинямин Нетаняҳу, АҚШ ташқи ишлари вазири муовини Жон Сулливан, молия вазири Стивен Мнучин, Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер ва Иванка Трамп билан биргаликда 4 нафар америкалик сенатор ҳам қатнашди.
Очилиш маросимидаги видеоконференцияда алоқага чиққан Трамп: «Исроил ҳар бир мустақил давлат каби ўз пойтахтини ўзи белгилаши керак», — деди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter