Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазо аёллари байрам ва Рамазонни қандай кутиб олишмоқда? (фото)

Ғазо аёллари байрам ва Рамазонни қандай кутиб олишмоқда? (фото)

Исроил ҳужумлари ва Ғазо секторини ишғол қилиши сабабли очлик инқирози билан курашаётган фаластинлик аёллар Халқаро хотин-қизлар куни ва яқинлашиб келаётган Рамазон ойини оғир азоблар билан кутиб олмоқда.

44 ёшли фаластинлик Бушра ал-Шафиий Халқаро хотин-қизлар куни ва Рамазон ойини қайғу билан кутиб олаётган аёллардан бири.

У ўтган ҳафта Исроилнинг Байт Лаҳия шаҳрига ҳужумидан сўнг ҳушсиз ҳолда Камол Адван касалхонасига олиб кетилган холасига ҳамроҳлик қилмоқда.

«Анадолу» нашри билан суҳбатда аёл муқаддас ойни бомба садоларисиз тинч муҳитда ўтказишни хоҳлашини айтади.

Унинг сўзларига кўра, бутун дунё аёллари томонидан нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар куни Ғазо аёллари учун ҳеч нарсани англатмайди.

«Улар Халқаро хотин-қизлар куни ҳақида гапиришяпти. Қайси аёллар куни? Ўлганларнинг оналари? Ёки жароҳатланган болаларнинг оналарими? Ёки фарзандларини йўқотган оналарми?» деди Шофиъий.

У ҳаёт учун курашаётган ярадор холасини кўрсатади ва ўзини ҳам аёл ва она эканлигини айтади.

«Бу аёллар, болалар ва қариялар нимада айбдор эди, уларнинг жинояти нима эди? Биз оддий фуқаролармиз. Биз фақат хавфсизлик ва тинчликда яшашни хоҳлаймиз. Бизнинг оиламиз ва дўстларимиз вафот этишди. Холамнинг қизи жуда тиришқоқ, меҳнаткаш эди, ўқитувчи бўлишни хоҳларди. Ўлди. Биз барча яқинларимизни йўқотдик», — дейди аёл.

Унинг сўзларига кўра, 7 октабрдан бери давом этаётган Исроил ҳужумлари ва босқинлари туфайли минтақада аҳвол ачинарли ва очарчилик ҳукм сурмоқда.

«Болалар ва чақалоқларнинг аҳволи янада оғирроқ. Сут ҳам, таглик ҳам йўқ», деди у.

Ал-Шофеий байрам  муносабати билан дунёнинг барча аёлларига мурожаат қилиб, улар билан бирдамлик кўрсатишга чақирди.

У уруш Рамазон ойигача тугашига умид билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг