Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 100 га яқин киши қурбон бўлди

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 100 га яқин киши қурбон бўлди

Гавайи оролларда содир бўлаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида 100 га яқин киши вафот этди. Бу ҳақда сешанба куни губернатор Жош Грин маълум қилди.

Орол губернаторининг таъкидлашича, қурбонлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳозирча фақат 4 нафар қурбоннинг шахси аниқланган. Губернатор душанба куни қурбонлар сони 99 нафарга етганини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Мауи оролида ўрмон ёнғинлари 9 август куни бошланди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда Лахайна сайёҳлик шаҳарчасига ўтиб, шаҳарча бутунлай ёниб кетди.

Гавайидаги ёнғинлар АҚШда ўтган асрдаги энг ҳалокатли ёнғинга айланди. Ушбу табиий офатдан кўрилган зарар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг