Гаити фожиаси. Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингтага яқинлашди
Ўтган дам олиш кунлари Гаитининг жануби-ғарбий қисмида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1941 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.
Расмийларга кўра, камида 9 915 киши жароҳатланган.
Зилзила ўн минглаб уйларни вайрон қилганидан сўнг, кучли ёмғирли тропик бўрон тирик қолганларни қидириш ишларига тўсқинлик қилган. Маҳаллий аҳоли зилзиладан ёриқлар пайдо бўлган бинолардан эҳтиёт бўлишга чақирилган — улар кучли ёмғир оқибатида қулаб тушиши мумкин.
Касалхоналар одамлар билан тўлган, сабаби одамлар бошпана илинжида ҳам бинога жойлашишга ҳаракат қилмоқда.
Омон қолганларни топиш бўйича операция об-ҳаво шароити яхшиланганидан кейин қайта тикланган. Зилзиладан зарар кўрган гаитиликлар озиқ -овқат, бошпана ва тиббий ёрдам талаб қилмоқда.
14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter