Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франциядаги парламент сайловида сўллар иттифоқи ғалаба қозонди

Франциядаги парламент сайловида сўллар иттифоқи ғалаба қозонди

Фото: BBC

Франция парламенти (Миллий ассамблея)га навбатдан ташқари сайловда «Янги халқ фронти» сўллар иттифоқи ғалаба қозонди.

Овозлар санаб бўлингандан сўнг «Янги халқ фронти» Франция Миллий ассамблеясида 182 ўринга эга бўлди.

Президент Эммануэл Макроннинг «Биргаликда» иттифоқи иккинчи ўринни эгаллади, унинг аъзолари парламентдаги 168 та ўринни эгаллайди.

Учинчи натижани Марин Ле Пен бошчилигидаги «Миллий бирдамлик» иттифоқи банд этди — 143 ўрин.

Овоз бериш якунларига кўра, республикачилар 45 та ўринга эга бўлишди, 39 та ўрин эса қолган ҳаракатлар ўртасида тақсимланади.

Франциядаги парламент сайловининг иккинчи туридан сўнг ҳеч бир сиёсий ҳаракат мутлақ кўпчилик овозини тўплай олмаслиги ҳақида олдинроқ хабар берилганди. Франция бош вазири Габриэл Аттал душанба куни эрталаб истеъфога чиқишини эълон қилганди (у янги ҳукумат шаклланишига қадар қадар ишлаб туради).

Маълумот учун: президент Макрон ўз партияси Европарламент сайловида омадсизликка учраганидан кейин парламентни тарқатиб юбориб, муддатидан аввал сайлов ўтказилишини эълон қилганди. Биринчи турда «Миллий бирдамлик» (Ле Пен ва Барделла) 31,4 фоиз, Макроннинг «Биргаликда» партияси 14,6 фоиз овоз тўплаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг