Францияда сайёҳлик самолёти қулади: уч киши ҳалок бўлди
Франциянинг Савой департаментида енгил сайёҳлик самолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши оғир тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда France Info радиостанцияси.
Енгил сайёҳлик самолёти маҳаллий вақт билан тахминан 15:00да (Тошкент вақти билан 18:00) қулаб тушди. Самолёт бортида бўлган тўрт кишидан учтаси ҳалок бўлган. Бир йўловчи сакраган, ҳозир у оғир аҳволда.
Ҳалокатдан сўнг самолёт шу заҳоти ёниб кетган. Ҳозир ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва жандармлар ишламоқда.
Ҳалокат сабаблари номаълум. Департамент префектурасидан хабар беришларича, тергов давомида ҳолатлар аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter