«Франция уруш ёқасида» — Президентликка собиқ номзод
Норозиликлар фонида Франция фуқаролар уруши ёқасига келиб қолди, деди «Реконкиста» сиёсий партияси раҳбари, президентликка собиқ номзод Эрик Земмур.
«Бу этник, ирқий уруш. Менимча, бизга дадил ва қатъий қарор чиқара оладиган кимдир керак. Агар мен ҳокимиятда бўлганимда, аввало иммиграцияни тўхтатган бўлардим», — дейди Земмур.
Шунингдек, у хорижликларнинг Францияга келишига рухсат берувчи қатор қоидаларни бекор қилишини, тартибсизликлар иштирокчиларини қаттиқ жазолашини қўшимча қилган.
Францияда туғилган бўлса-да, асли жазоирлик яҳудий бўлган сиёсатчи: «Сўнгги 40 йил ичида миграция оқибатларини барча французлар кўриб турибди», дея таъкидлайди.
Шунингдек, у 2005 йилда содир бўлган шунга ўхшаш воқеани эсга олган.
«2005 йилда фақат шаҳар атрофи зарар кўрганди. Ҳозир бутун Франция зарар кўрмоқда: Париждан тортиб кичик шаҳарчаларгача. Нега улар зарар кўрмоқда? Чунки сўнгги 20 йил давомида биз мигрантларни тарқатиб келдик. Бу бутун Франция бўйлаб мигрантларни тарқатиш сиёсати эди. Бу ғалаёнлар бугунги кунда барча французларга таъсир қилишига олиб келди», дейди Земмур.
Эслатиб ўтамиз, бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари полиция ходимлари Ноил исмли 17 ёшли ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter