Финляндияда номаълум дори ажал уруғини сочмоқда
Финляндиянинг Турку ва Хельсинки шаҳарлари аҳолиси номаълум дори туфайли оммавий равишда ҳалок бўла бошладилар. Бу ҳақда Yle нашри хабар бермоқда.
Финляндиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган полиция апрель ойида Туркуда ёшлар орасида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ бешта ўлим ҳақида хабар берди. Yle нашри ўнта ўлим ҳолати ҳақида хабар тарқатди. Финляндиянинг Turun Sanomat газетасининг ёзишича, токсик дорилар Хельсинкида 50 га яқин одамнинг умрига зомин бўлган.
A-klinikkasäätiö фонди қора бозорда сотилувчи ҳаёт учун хавфли бўлган дорилар ҳақида огоҳлантирди. Мутахассислар уларнинг таркибида анестезиологияда ишлатилувчи опиоид анальгетик, фентанил борлигини аниқлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter