Филиппин президенти рус вакцинасини ўз танида синаб кўрмоқчи
Филиппин президенти Родриго Дутерте Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини биринчи бўлиб ўз танида синаб кўришга шайлигини билдирди, дейилади «Вести» хабарида.
Дутерте шу тариқа Россия ҳукуматига ишончини ва ўз навбатида, улар Филиппинга вакцинани таклиф этиб хато қилмаганини исботламоқчи
«Вакцинани биринчи бўлиб мен қабул қиламан», — деди президент Дутерте филиппинликларга телевидение орқали мурожаатида.
75 ёшли Дутерте бу вакцина ўзига тўғри келса, бошқаларни ҳам хавотирланмасдан бемалол эмлаш мумкинлигига ишора қилган. У ўз мамлакати соғлиқни сақлаш вазирлигига русларнинг вакцинани ишлаб чиқариш технологиясини қўлга киритиш борасида Россия ҳукумати билан музокараларни фаоллаштиришни сўраган, дейилади ТАСС хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter