Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаластиндаги вазият: дунё давлатлари қандай фикрда?

Фаластиндаги вазият: дунё давлатлари қандай фикрда?

Фото:«The Times»

АҚШнинг Тел-Авивдаги элчихонаси Қуддус шаҳрига кўчирилишига қарши чиқаётган фаластинликларни Исроил ҳарбийлари ўлдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Бугун, яъни 15 май куни Қуддус шаҳрида 52 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2500 нафардан зиёди оғир жароҳат олди. Дунё афкор оммаси бу воқеалар бўйича ўз фикрини билдирмоқда.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти: «Исроилнинг бу хатти-ҳаракати террорчиларникига ўхшайди. Исроилнинг бу иши қатлиомдир. Расмий Тел-Авивнинг бу ишини қаттиқ қоралайман».

Сегрей Лавров, Россия ташқи ишлар вазири: «Бир томонлама ҳаракат қила олмайсиз».

Германия ташқи ишлар вазирлиги спикери: «Қуддус шаҳрини ҳам Исроилнинг, ҳам Фаластиннинг пойтахти дея эълон қилиш билан муаммони бартараф этиш мумкин».

Антонио Гутерреш, БМТ бош котиби: «Ғазо секторидан келаётган хабарлар мени қайғуга солмоқда».

Муҳаммад Жавод Зариф, Эрон ташқи ишлар вазири: «АҚШнинг бу қарори жуда хавфли».

Европа иттифоқи: «Исроил тинчликпарвар намойишчиларни таъқибга олмагани маъқул».

Қувайт давлати БМТ Хавфсизлик кенгашини дарҳол йиғилиш ўтказишга чақирди. Лекин бунга АҚШ қарши чиқди.

Жанубий Африка Республикаси Тел-Авивдаги элчисини чақириб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг