Европадаги энг тезюрар метро ишга тушди
Европадаги энг тезюрар метро Истанбул шаҳрида ишга туширилди, деб хабар берди ТАСС.
Метро мегаполиснинг Европа қисмини халқаро аэропорт билан туташтирди. «Келгусида янги йўналишга бошқа станциялар ҳам уланиб, унинг умумий узунлиги 69 километрга етади», — деди Туркия транспорт вазири Одил Қораисмоил ўғли.
Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, янги йўналишдаги метро поездлари соатига 90–120 километр тезликда ҳаракатланади, кунига 800 минг нафаргача йўловчини ташийди.
Истанбулнинг Европа қисмидаги темир йўллари жами узунлигини 380 километрга етказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter