Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада «Boeing 737 MAX» самолётлари парвози вақтинча тақиқланди

Европада «Boeing 737 MAX» самолётлари парвози вақтинча тақиқланди

Фото: «Wikipedia»

Европа иттифоқи осмонида «Boeing-737 Max 8» ва «Max 9» самолётлари парвози вақтинчалик тақиқланди. Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) хабарига кўра, Эфиопиядаги авиаҳалокат туфайли шу қарорга келинган.

«Ethiopian Airlines» авиакомпаниясининг «ET302» рейси фожиали ҳалокатидан келиб чиқиб, Европа авиация хавфсизлиги агентлиги йўловчиларнинг хафсизлиги учун барча керакли чораларни кўради», — дейилади EASA хабарида.

EASA қарорига кўра, учинчи мамлакатлардан Евроиттифоққа, ЕИдан четга ва Европа иттифоқи бўйлаб юқоридаги самолёт моделларида тижорий рейсларни амалга ошириш тақиқланади.

Эслатиб ўтиш керакки, «Boeing» ватани — АҚШда «737 MAX 8» парвозини тақиқламасликка қарор қилишди. АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси бунинг учун асос йўқ деб топди.

«Ethiopian Airlines»га қарашли «Boeing 737» лайнери Аддис-Абеба (Эфиопия) аэропортидан парвоз қилганидан сўнг орадан олти дақиқа ўтиб, 60 километр узоқликда қулаб тушганди. Самолёт Найроби (Кения)га учаётганди. Унинг бортидаги барча инсонлар — 157 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг