«Етти йиллик бюджет»: 12 соатлик тортишувдан фойда чиқмади
Кеча, 17 июлда, Брюсселдаги саммитнинг биринчи куни оғир ўтди: Европа иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари 2021—2027 йилларга мўлжалланган етти йиллик бюджетни шакллантириш ҳамда пандемиядан сўнг иқтисодиётни тиклаш фондини тузиш борасида бир тўхтамга келиша олишмади.
Томонлар бугун, 18 июль куни Ўзбекистон вақти билан соат 14:00 да музокараларни қолган жойидан давом эттиришади.
Делегациялардан бирининг вакили айтишича, кеча 12 соат давом этган музокаралардан сўнг ҳам масала очиқ қолган.
«Ҳозирча келишув йўқ. Ҳаммага танаффус керак. Музокараларга янги куч билан қайтамиз», — таъкидлаган у.
Эслатиб ўтамиз, ЕИнинг навбатдан ташқари саммитидан мақсад 1,074 триллион евролик етти йиллик бюджетни тасдиқлашдир. Бундан ташқари, коронавирус пандемиясидан сўнг еврозона иқтисодиётини тиклаш учун 750 миллиард евролик жамғармани тузиш ҳам муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter