Эронлик амалдор мамлакатдаги қурғоқчиликда Исроилни айблади

Эрон фуқаро мудофааси ташкилоти бошлиғи генерал Ғуломмирзо Жалолий мамлакатга келаётган булутларнинг қисир эканини айтди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Пойтахт Теҳрон шаҳрида баёнот берган Жалолий: «Мамлакатимизда кузатилаётган иқлим ўзгаришида душманларнинг қўли борга ўхшайди. Буни Эрондаги илмий марказлар ҳам тасдиқлаб турибди», – деган.
Айрим давлатлар душман давлатларнинг атроф-муҳитига жиддий зиён етказиши бор гап.
«Исроил ва бошқа қўшни давлатлар Эрон ҳудудига кирган булутларни ёғдирмасликка ҳаракат қилаяпти. Шу боис бизнинг ёмғир ва қорларимизни ўғирлашаяпти, булутларимизни қисир қилмоқда», – деган Ғуломмирзо Жалолий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter