Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда қулаган самолёт йўловчиларининг барчаси ҳалок бўлган — ОАВ

Эронда қулаган самолёт йўловчиларининг барчаси ҳалок бўлган — ОАВ

Украина авиакомпанияси самолёти бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters нашри Эрон телевидениесига таяниб хабар бермоқда.

Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг айтишича, ҳодиса жойига 22 та тез ёрдам машинаси ва вертолёт юборилган.

Аввалроқ самолётдаги йўловчилар сони 180 нафар дейилганди. Эрон авиация вазири Жаъфарзода уларнинг сони 167 киши бўлганини айтди.

Flightradar хизмати маълумотларига кўра, лайнер ҳавога кўтарилгандан 2 дақиқа ўтгандан сўнг сигналларга жавоб бермаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг