Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда навбатдаги президентлик сайлови қачон ўтиши айтилди

Эронда навбатдаги президентлик сайлови қачон ўтиши айтилди

Эрон сайлов штабининг матбуот котиби Муҳсин Эсламийнинг айтишича, мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар бермоқда.

«28 июнни Эрон тарихида ўн тўртинчи президентлик сайловлари куни деб ҳисоблаш мумкин», - деди Эсламий.

19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбайжон яқинидаги тоғларга қулаб тушди. Президентнинг вазифалари 50 кунга биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбирга ўтказилди. Эрон қонунларига кўра, эллик кундан кейин янги сайловлар ташкил этилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти билан бирага вертолёт бортида ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон ва бошқа қатор Эрон расмийлари ҳам бўлган. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багҳери Кани Ислом Республикаси ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг