Эрон Арманистонни Тоғли Қорабоғни Озарбайжонга қайтаришга чақирди
Теҳрон Ереванни Тоғли Қорабоғ ҳудудини Бокуга қайтаришга чақирди. Бу ҳақда Эрон етакчисининг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Велаяти маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Арманистон, барча мамлакатлар сингари, БМТ қарорларини бажариши шарт. Шу билан бирга, Тоғли Қорабоғни қайтариш тўғрисидаги қарор зинҳор ҳарбий йўл билан амалга оширилмаслиги керак. Теҳрон Боку билан Ереван ўртасидаги зиддиятдан манфаатдор эмас.
Бундан ташқари, Велаяти айрим давлатларни ҳудуддаги кескинликни оширишда айбламоқда. Маслаҳатчи Анқарани жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ёрдам беришга чақириб, Теҳрон ҳам зиддиятни ҳал қилишга кўмаклашиши мумкинлигини билдирди.
Маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида отилган снарядлар Эрон ҳудудига ҳам келиб тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter