Эркакларга бола таътили беришмоқчи — Гондурас
Конгрессмен Маурисио Вильеда эркакларга бола парвариши билан шуғулланганлиги учун таътил бериш кўзда тутилган қонун лойиҳасини Гондурас миллий конгрессига тақдим этди. Бу ҳақда «Proceso Digital» хабар берди.
Вильеданинг таъкидлашича, ушбу чора Лотин Америкасининг қатор мамлакатларида жорий этилган, Европа мамлакатларида эса одатий амалиётга айланган.
Мазкур чора туғуруқдан кейинги дастлабки кунларда онанинг мушкулларини анча енгиллаштиради, қолаверса, эркак оиласига янада яқинроқ бўлади, деди депутат.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, бола туғилганидан сўнг ота-онага 10 кунлик таътил берилади, агарда эгизаклар туғилса таътил 20 кунлик бўлади.
Депутат ушбу қонун ҳамкасблари томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter