Ер ёрилиб, иккита уйни ютиб юборди (видео)
Эквадорнинг Сарума шаҳрида ер юзасида улкан ёриқ пайдо бўлди. Маданий мерос объекти сифатида таснифланган иккита уй тубсизликка қулаб тушди. Бу ҳақда Еsoreiter.ru маълум қилмоқда.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва бошқа фавқулодда хизмат ходимлари етиб бориб, яқин атрофдаги бинолардаги аҳолини эвакуация қилишган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қулаш видеоси Twitterда эълон қилинган.
Сарумаликлар бу ҳудудда ноқонуний кон қазиб олиш уларнинг ҳаётини хавф остига қўяётганини даъво қилмоқда. Шунга ўхшаш ҳодисалар 2017 йилда ҳам содир бўлган, ўшанда мактабни ер ютиб юборганди.
Маълумотларга кўра, қўшни бинолардан 300 га яқин одам эвакуация қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter