Эр-хотин 11 нафар фарзандига исм қўйишда атиги тўртта ҳарфдан фойдаланишган (видео)
Бельгиялик ота-она ўз болаларига исм қўйишда атиги тўртта ҳарфни ишлатишган: L, E, A ва X, деб ёзади Oddity Central портали.
Маълумотларга кўра, Гвенни Бланкерт ва унинг эри Марино Ваненонинг етти қизи ва тўрт ўғли бор. Улар тўнғичларини Aлекс ва Aксел деб аташган. Шундан сўнг улар келажакдаги туғилажак чақалоқларига фақат шу ҳарфлардан фойдаланган ҳолда исм қўйишга қарор қилишган.
«Биз Aлекс исми ёқиб қолди, кейин эса иккинчи ўғлимизни Aксел деб атадик. Шундан кейингина иккала ўғлимизга ҳам қўйган исмларда фақат бир хил ҳарфлар ишлатилганини пайқаб қолганмиз. Шу боис бу усулни ўзгартирмасликка қарор қилдик», — дея тан олди «қаҳрамон» она.
Натижада болаларга Аlex, Axel, Xela, Lexa, Xael, Xeal, Exla, Xale, Elax, Alxe дея исмлар қўйилди. Марино ҳарфларнинг янги комбинациясини топиш қийин кечмаганини, лекин болаларнинг ўқитувчиларига қийин бўлганлигини тан олди. Чунки уларнинг бештаси битта мактабда ўқишади. Кўп ўтмай Гвенни ва унинг турмуш ўртоғи 12-марта ота-она деган номга мушарраф бўлишади. Улар туғилажак чақалоққа исм қўйиш учун аллақачон 13 та ном топиб қўйишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter