«Энг ёмони ҳали олдинда»: дунёни янги пандемия кутмоқда
Дунё пандемияга бутунлай тайёр эмаслиги аён бўлиб қолди, аммо бундан ҳам даҳшатлилари кутмоқда. Бу ҳақда Berkshire Hathaway инвестиция фонди асосчиси миллиардер Уоррен Баффет Buffett & Munger: A Wealth of Wisdom дастурининг сўнгги сонида айтиб ўтди.
У пандемиянинг фавқулодда нотекис иқтисодий таъсирига ишора қилган. Шундай қилиб, унинг сўзларига кўра, миллионлаб кичик корхоналар даҳшатли зарба остида қолишди, йирик корхоналарга эса омад кулиб боқди.
Баффет пандемия 2020 йил иккинчи чорагида AҚШ ЯИМнинг 31,4% пасайишига олиб келганини таъкидлади.
Айниқса, автомобиль сотувчилари учун омадли давр бўлди: бозорда ярим ўтказгичлар ва автомобиллар етишмаслигидан ақл бовар қилмайдиган фойда олишди.
Миллиардернинг келажак ҳақидаги башоратлари ниҳоятда пессимистик руҳга эга.
«Бу ҳали ҳаммаси эмас», — деди 90 ёшли инвестор.
Унинг фикрича, дунё даҳшатли сценарийларга тайёргарлик кўриш вақти келди ва энг ёмони ҳали олдинда.
«Яна бир пандемия бўлишини биламиз. Ядровий, кимёвий, биологик ва айни пайтда кибер таҳдид мавжудлигини ҳам биламиз. Уларнинг ҳар бири даҳшатли оқибатларга олиб келади. Бу борада қандайдир ишларни бажаряпмиз, аммо етарли эмас», — деди Баффет.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter