Елизавета II бойлиги ҳисоблаб чиқилди
Энг йирик кўчмас мулк агентликларидан бири Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан боғлиқ. Гап эгасининг аниқ номини аниқлаб бўлмаган The Crown Estate компанияси ҳақида кетмоқда, дея хабар берди Deutsche Welle экспертларга асосланиб.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Елизавета II улкан бойликка эгалик қилади: The Crown Estate жами активлари 17 миллиард долларни ташкил этади.
The Crown Estate нафақат Лондон, балки бутун мамлакат бўйлаб мулкларга эгалик қилади. Бунга қасрлар, коттежлар, қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмонлар ва савдо марказлари киради. Компания Буюк Британияга қарашли барча қирғоқларнинг ярмидан кўпига эгалик қилади. Бу эса шамол электр станциялари каби оффшор тижорий бизнесларга эгалик қилиш ҳуқуқини беради.
Шу билан бирга, The Crown Estate ҳар йили ўз даромадини Британия ҳукуматига ўтказади. Таъкидланишича, компания «миллатнинг доимий ва умумбашарий фаровонлигини таъминлашга» интилади. Aммо даромаднинг 25 фоизи қиролича ва қироллик оиласига ҳар йили оилани молиялаштиришга сарфланадиган суверен грантнинг бир қисми сифатида берилади. Бу эса нашрга кўра, Елизавета II бойлиги The Crown Estate билан бевосита боғлиқлигини исботлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter