Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадордаги фалокат қурбонлари сони ортиб бормоқда (фото)

Эквадордаги фалокат қурбонлари сони ортиб бормоқда (фото)

Эквадорда кўчки камида 23 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 67 киши бедарак йўқолди, 38 киши жароҳатланди.

Кучли ёмғир йўллар, кўприклар ва бошқа инфратузилмаларни вайрон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Кўчки 26 мартга ўтар кечаси Анднинг Алауси шаҳрида содир бўлган. Бироқ, ҳалок бўлганлар ҳақидаги расмий маълумотлар энди пайдо бўлмоқда, чунки қутқарув ишлари иқлим ва географик омиллар билан мураккаблашган ва ҳалиям якунланмаган.

Расмий маълумотларга кўра, ер кўчкисидан 850 га яқин одам жабрланган (шундан 67 нафари бедарак йўқолган, 38 нафари жароҳатланган) ва 57 та бино вайрон бўлган.

Қутқарув гуруҳлари катта миқдордаги тупроқ босиб қолган уйларга кириб боргани сайин қурбонлар сони ўсиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг