Эквадорда президент ва амалдорларнинг маоши тенг ярмига қисқартирилди
![Эквадорда президент ва амалдорларнинг маоши тенг ярмига қисқартирилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/3/720_460_95_2354007112.jpg)
Эквадорда коронавирус инфекцияси кучайиб бораётган бир вазиятда президент ва бошқа раҳбарларнинг маошини икки бараварга қисқартиришга қарор қилишди.
«Мен президент, вице-президент, вазирлар ва вазирлар ўринбосарларининг ойлик иш ҳақларини 50 фоизга қисқартиришга қарор қилдим. Шунингдек, барча амалдорлар ва парламентарийлар ҳам шундай қилишади», — деди Эквадор раҳбари Ленин Морено.
Маълумот учун: Эквадорда коронавирусни юқтириш бўйича 7466 та ҳолат аниқланди, қурбонлар сони — 333 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter