Михаил Горбачев шифохонага ётқизилди
Собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв шифохонага ётқизилди ва ўзи ҳақида олинган ҳужжатли фильмнинг премьерасида иштирок эта олмади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Вернер Херцог ва Андре Сингернинг «Горбачев билан учрашув» фильми 41-Москва халқаро кинофестивалида тақдим этилиши кутилаётган эди.
«Горбачев фильмга келишни хоҳлади. Аммо у касалхонада, ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Шифокорлар унинг тақдимотга келишига рухсат беришмади», деди Сингер.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter