Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қудратли ва ёмон паспортлари маълум қилинди

Дунёнинг энг қудратли ва ёмон паспортлари маълум қилинди

Фото: СNN

Лондонда жойлашган Henley & Partners консалтинг фирмаси томонидан чоп этиладиган чораклик ҳисоботида дунёнинг энг кучли паспортлари маълум қилинди, деб ёзади CNN.

Япония фуқаролари Сингапур ва Жанубий Кореяни ортда қолдириб, дунё бўйлаб рекорд даражадаги 193 та йўналишда визасиз саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритган бўлса, қолган икки мамлакат 192 та йўналишга эга. 

2022 йил июл ойида саёҳатчилар учун энг яхши паспортлар: Япония (193 та йўналиш визасиз саёҳат), Сингапур, Жанубий Корея (192 та йўналиш), Германия, Испания (190 та йўналиш), Финляндия, Италия, Люксембург (189 та йўналиш), Австрия, Дания, Нидерландия, Швеция (188 та) йўналишлар), Франция, Ирландия, Португалия, Буюк Британия (187 та йўналиш), Белгия, Янги Зеландия, Норвегия, Швейцария, АҚШ (186 та йўналиш), Австралия, Канада, Чехия, Греция, Малта (185 та йўналиш), Венгрия (183 та йўналиш), Литва, Полша, Словакия (182 та йўналиш).

2022 йил июл ойида саёҳат қилиш учун энг ёмон паспортлар: Шимолий Корея (40 та давлат), Непал, Фаластин ҳудуди (38 та йўналиш), Сомали (35 та йўналиш), Яман (34 та йўналиш), Покистон (32 та йўналиш), Сурия (30 та йўналиш), Ироқ ( 29 та йўналиш), Афғонистон (27 та йўналиш).

Ўзбекистон мазкур рўйхатда 88 поғонани эгаллаган (59 та йўналиш). Марказий Осиёда энг яхши натижани Қозоғистон қайд этган (76 та йўналиш, 73-ўрин). 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг