Дунёдаги энг йирик «шиналар қабристони» ёниб кетди (видео)
Кувайтда дунёдаги энг йирик «шиналар қабристони» ёниб кетди. «360» телеканали хабарида автомобил шиналари чиқиндихонаси 600 минг квадрат метр майдонни эгаллаб ётгани айтилади.
Тахминан 52 миллионта яроқсиз шина, жуда катта майдон... ҳатто фазода кўринади.
Ёнғин чиққан жойда осмонга қоп-қора заҳарли тутун кўтарилмоқда.
Кувайт атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси 2020 йилнинг ноябридан бери эски покришкалар утилизацияси муаммосига ечим қидирмоқда. Чунки бу ерга шиналар ташланаётганига 30 йилдан ошди. Экологияга зарари катта. Камига тез-тез ёнғинлар чиқиб, муаммони янада чуқурлаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter