Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг серқатнов аэропорт маълум бўлди

Дунёдаги энг серқатнов аэропорт маълум бўлди

Фото: «Turotvet»

Дубай (БАА) халқаро аэропорти, 2021 йил якунлари бўйича, яна бир бор дунёдаги энг серқатнов аэропортга айланди.

ТАСС хабарига кўра, Дубай аэропорти 8 йилдан бери етакчилик мақомини сақлаб келмоқда, ҳатто коронавирус пандемияси ҳам бунга халақит беролмади.

2021 йилда Дубай орқали авиайўловчилар оқими 29,1 млн. кишини ташкил этди. Бу пандемиягача бўлган даврга нисбатан сезиларли даражада паст, бироқ 2020 йилдагидан уч миллион киши (12 фоиз)га кўпроқ.

Хабарда айтилишича, «Экспо-2020» бутунжаҳон кўргазмаси ўтказилиши сабабли Дубай ҳаво порти рекорд даражада авиайўналишлар кесишадиган нуқтага айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг