Дунёдаги энг катта шаршара қуриш арафасида
Зимбабве ва Замбия чегарасида жойлашган дунёдаги энг йирик Виктория шаршарасига йўқолиб кетиш хавф солмоқда. Жуда қисқа вақт оралиғида улкан ва гўзал шаршарадан асар ҳам қолмади.
Бунга сабаб — Жанубий Африкада кузатилаётган кучли қурғоқчилик. Шаршара жойлашган Замбези дарёси сув сатҳи охирги 25 йилда энг паст даражасига тушиб кетди.
Замбия президенти Эдгар Лунгу «Sky News» телеканалига интервьюсида агарда жаҳон ҳамжамияти глобал иқлим ўзгаришларига қарши кучларни бирлаштирмас экан, вазият буткул издан чиқиб кетишидан огоҳлантирди.
«Иқлим ўзгаришлари — бор нарса. Уларнинг оқибатлари инсоният учун ҳалокатли ва биз бунга ечим қидиришимиз шарт. Биз авлодларимизга Замбезини буюк Викториясиз топширамизми? Биз шуни истаймизми? Йўллари бор, чоралари бор, биз уларни бажаришга ҳозирдан киришимиз керак», — деди президент Эдгар Лунгу.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter