Дрон ҳужуми хавфи сабаб Москва аэропортларида муаммо юзага келди
Бугун эрталаб Россия пойтахти яқинида, Москва вилояти ғарбида иккита дрон уриб туширилди. Шу сабаб учта Москва аэропортида самолётларнинг келиши ва кетишига чекловлар жорий этилди, уларнинг бир қисми Нижний Новгород ва Қозонга йўналтирилган.
Внуково ва Домодедово аэропортлари вақтинча рейсларни қабул қилмаяпти. Шунингдек, тонгдан бери бу аэропортлардан самолётлар учирилмаяпти.
Внуководаги онлайн-келишлар панелидан маълум бўлишича, учта рейс Нижний Новгородга, олтитаси Домодедовога, биттаси Жуковскийга ва яна бири Санкт-Петербургга қайтарилган. Умуман олганда, аэропортга келиши керак бўлган 20 га яқин рейс кечиктирилди. Ўндан ортиқ самолётларнинг парвози кечиктирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter