Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

Доналд Трамп жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

АҚШ суди собиқ президент Доналд Трампни журналист ва ёзувчи Жан Кэрроллга жинсий зўравонлик қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда CCN телеканали хабар бермоқда.

Судьялар ҳайъати собиқ президентга деярли 5 миллион доллар товон тўлашни буюрган.

Маълумотларга кўра, суд Трамп Кэрроллни зўрлаганига ишонмаган. Бироқ суд собиқ президент журналистга жинсий зўравонлик қилган, деган қарорга келган.

Журналист ва ёзувчи Кэрролл 4 йил олдин Трампга қарши айбловлар қўйган эди. Журналистнинг таъкидлашича, 1996 йилда у Доналд Трамп билан Нью-Йоркдаги универмагда учрашган. Айтилишича, Трамп унга бошқа аёлга совға сифатида танлаган ички кийимини кийиб кўришни таклиф қилган ва Кэрролл рози бўлгач, уни кийим-кечак хонасига олиб кириб, зўрлаган.

Трамп айбловларни рад этди. Унинг таъкидлашича, Кэрролл кўпроқ китоб сотиш учун унга туҳмат қилган. Бироқ собиқ президент ўзини ҳимоя қилишдан ва судда гувоҳлик беришдан бош тортган.

Доналд Трамп суд қарорига изоҳ берар экан, «бу ҳукми шармандалик эканини ва барча даврлардаги энг катта жодугар овининг давоми» эканини айтган.

Маълумот учун, Доналд Трамп АҚШ тарихида жиноий жавобгарликка тортилган биринчи собиқ президентдир. Шу билан бирга, у 2024 йилги сайловда президентликка номзодини яна илгари сурмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг