Давлатга хоинликда айбланаётган рус олими вафот этди
Санкт-Петербург Арктика жамияти фанлар академиясининг президенти, профессор Валерий Митко 81 ёшида вафот этди.
Профессор Хитой фойдасига давлатга хоинлик қилганликда айбланаётган эди.
Митко 2020 йил февралида ҳибсга олиниб, уй қамоғига ташланганди. Тергов маълумотларида у давлат сири ҳисобланган маълумотларни «жосуслик топшириғи» асосида тўплаб юргани ва 2018 йилда Хитойга борганида у ердаги махсус хизматларга топширгани айтилади.
Профессор Митко гидроакустика бўйича етакчи рус олимларидан бўлган, Хитойнинг Далян университетига маъруза ўқишга борганида, жомадонида сувости кемаларининг чизмаларини (уларнинг орасида рус субмариналари ҳам бўлган) олиб кетганликда айбланган.
Ўзига қарши сурилган айбловни рад этган олим сувости кемалари ҳақидаги маълумотларни маърузада ишлатиш учун интернетдан олганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter