Катта Бельт кўпригида ҳалокат: олти киши қурбон бўлди
Бугун, 2 январь куни Даниядаги Катта Бельт кўпригидан ўтган темир йўлда содир бўлган авария оқибатида олти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ру».
Маълум қилинишича, ҳодиса юк поездининг кескин тормоз бериши оқибатида юзага келган. Юк поездидан отилиб кетган қаттиқ жисмлар мамлакат пойтахти Копенгагенга келаётган йўловчи поездига урилган.
Авария натижасида Фюн ва Зеландия оролларини боғловчи Катта Бельт кўпригида қатнов тўхтаб қолган.
Ҳавонинг ноқулайлиги сабаб, қутқарувчиларнинг ҳодиса жойига етиб бориши қийин кечган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter