Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехияда пандемия даврида тўртинчи марта соғлиқни сақлаш вазири алмашди

Чехияда пандемия даврида тўртинчи марта соғлиқни сақлаш вазири алмашди

Фото: «РИА Новости»

Чехия Бош вазири Aндрей Бабиш мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Ян Блатнани лавозимидан озод этишга қарор қилганини эълон қилди.

«Ян Блатнанинг ўрнига Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимини Прагадаги факультет шифохонаси директори Пётр Aренбергер эгаллади», — деди Чехия телевидениеси сўзларини келтирган Бабиш.

Ўз навбатида Блатна ишдан бўшатилишини сиёсий сабаб деб билишини айтди.

«Бош вазирнинг қарори билан мен Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимидан озод этилдим. Бу сиёсий сабабларга кўра амалга оширилган деб ўйлайман. Мен ўз ишимга ҳалол муносабатда бўлиб, бор билим ва кучимни сарфладим», — деди у матбуот анжуманида.

Aребергер коронавирус пандемияси даврида алмашган Чехиянинг тўртинчи соғлиқни сақлаш вазирига айланди.

Соат 11:30 (Тошкент вақти билан 14:30)да Прага қалъасида Республика Президенти Милош Земан томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбарини тайинлаш маросими бўлиб ўтгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг