Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехия президенти коронавирусга чалинди: у яқинда даволаниб чиққанди

Чехия президенти коронавирусга чалинди: у яқинда даволаниб чиққанди

Фото: «Rg.ru»

Чехия Республикасининг 77 ёшли президенти Милош Земанда коронавирус аниқланди. Шифокорлар қарорига кўра, сиёсатчи Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталга қайтмоқда, деб хабар берди Чехия телеканали.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, Земанда касалликнинг ташқи белгилари йўқ, бироқ шифокорлар уни шифохонага ётқизишни талаб қилишган. Чехия президенти 10 октябрдан 25 ноябргача даволанган госпиталга қайтади. Земан оғир сурункали хасталикдан даволаниб, ўзи талаб қилгани боис, уйига рухсат берилган. Бир неча кун олдин сиёсатчи COVID-19 вакцинасининг учинчи дозасини қабул қилганди.

Жума куни Земан ўзининг Прага яқинидаги Лани шаҳридаги қароргоҳида мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган «Биргаликда» партия коалициясининг раҳбари, ўнг қанот либерал Фуқаролик-демократик партияси раиси Петр Фиаланни Чехия Республикаси Бош вазири этиб тайинлаш маросимини ўтказиши керак эди.

Жорий йил 6 ноябрь куни Чехия президенти оғир дардга учрагани ҳақида хабар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг