Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигаси финали Истанбул ғазнасига қанча даромад келтиради?

Чемпионлар лигаси финали Истанбул ғазнасига қанча даромад келтиради?

UEFA Чемпионлар лигаси финали жорий йил 10 июнь куни Истанбулдаги Отатурк номидаги стадионда ўтади. Англиянинг «Манчестер Сити» ва Италиянинг «Интернационале» жамоалари ғолиблик учун беллашади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, нуфузли футбол баҳси Истанбул ғазнасига 75 миллион евро фойда келтиради. Бу ҳақда Чемпионлар лигасига кўп йиллардан бери ҳомийлик қилиб келаётган MasterCard ширкатининг Туркия ва Озарбайжон бўйича директори Авшар Гюрдал маълум қилган.

Финал муносабати билан 8-11 июнь кунлари Истанбулдаги Еникапи фестиваллар майдонида Чемпионлар фестивали ташкил этилади. Футбол байрами баҳонасида Истанбулга келган шинавандалар тамаддун бешикларидан саналган шаҳардаги обидалар, музейлар, санъат галереялари, маданият марказлари, тарихий бозорлар ва номдор дўконларга ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Бу эса даромад кўрсаткичини янада ошириши мумкин.

Истанбулнинг Башакшеҳир туманида жойлашган Отатурк номидаги стадион 2002 йилда очилган бўлиб, 75 минг мухлисни ўз бағрига сиғдиради. Стадион 2005 йилда ҳам Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг