Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чеченистон ФВВ ходимлари Рамзан Қодировга тақлидан тўлиқ таркибда сочини олдирди

Чеченистон ФВВ ходимлари Рамзан Қодировга тақлидан тўлиқ таркибда сочини олдирди

Чеченистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча эркак ходимлари сочини олдирди. Қутқарувчилар бу ишни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тақлидан амалга оширган.

«Бу чақириққа турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар жавоб бермоқда. Биз ҳам четда қолмадик», — дея ёзилади фотосуратга шарҳда.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров Чеченистон аҳлидан карантин вақтида ёпилган сартарошхоналарни очиш ҳақида тушган сўровга жавобан сочини тўлиқ олдиргани хабар қилинган эди. Шундан сўнг республика раҳбари барча эркак ҳамюртларини ўзидан ўрнак олишга чақирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг