Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чаёнлар одамлардан қасос олишни бошлади — Миср

Чаёнлар одамлардан қасос олишни бошлади — Миср

Фото: «Greenpost.ua»

Шанба куни Миср жанубидаги Асуан провинциясида чаён чақиши оқибатида 500 дан ортиқ одам жабрланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Холид Aбд ал-Ғаффор маълум қилди.

Шанба куни Aсвандаги ушбу кенгликларда жуда кам учрайдиган жала ва дўл ёғиб, бешта уй вайрон бўлган. Табиий офат мамлакатнинг бошқа бир қатор жанубий вилоятларига ҳам таъсир кўрсатган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг изоҳлашича, ёғингарчилик туфайли чаён уялари зарар кўрган ва шу сабабли ҳайвонлар инларни ташлаб, одамлар яшайдиган жойларга яқинлашишган.

«Aсуанда 503 нафар фуқаро чаён чақишига қарши зиддизаҳар олди... Чаён чақиши оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ», — дея хабар берди РИA Новости агентлиги.

Чаён чақиб олган барча фуқаролар аллақачон шифохоналардан уйларига кетишга рухсат берилган.

Вазирнинг ишонтиришича, чаён ва илон чақишига қарши дори воситаларининг стратегик захираси мамлакатдаги барча шифохоналарда етарли, масалан, Асуан вилоятидаги шифохоналарда ҳозирда 3350 доза бор.

Хавфли об-ҳаво шароитларига қарши курашиш режаси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларга ёрдам бериш учун 2000 дан ортиқ тез тиббий ёрдам ва 48 та йўлтанламас автомобили ҳозирлаб қўйилган.

Вазирлик фуқароларни чаён чаққанидан кейин дарҳол шифокорга мурожаат қилишга чақирди. Aломатлар орасида чаққан жойда кучли оғриқ, заҳарланишга ўхшаш аломатлар: иситма, қусиш, диарея ва бошқалар бор.

Баъзи ОАВ ходимларининг айтишича, чаёнлар иқлим ўзгариши натижасида келиб чиққан табиий офатларда одамларни айбламоқда. Шу сабабли улардан ўч олишга қарор қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг