Қуёш плазмаси тўлқини бугун Ерни қоплаши кутилмоқда — олимлар
Бугун Ерга Қуёш плазмаси тўлқини етиб келиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда spaceweather.com нашри хабар қилмоқда.
Портал маълумотларига кўра, 28 май куни Қуёш тожида масслар отилиб чиқиши қайд этилган. Ҳодиса натижасида ташқарига отилиб чиққан булутлар Ерга етиб келиши кичик геомагнит бўронларни келтириб чиқариши мумкин.
Шу билан бирга, қутб кенгликларида яшовчилар бугун қутб ёғдусини кўришлари мумкин бўлади.
2020 йил декабрида ҳам Ерни Қуёшдан чиқарилган плазма булути қоплаганди. Бундай булутларнинг таъсири космик ускуналарга радиация юкининг кескин ўсишига ва Ер юзаси яқинидаги магнит майдоннинг тебранишига олиб келади.
Шу билан бирга, олимларнинг фикрига кўра, 2020 йил декабр ойида содир бўлган бир қатор алангалардан сўнг, Қуёш ўз фаоллигини пасайтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter