Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ерда кучли магнит бўрони бошланди

Бугун Ерда кучли магнит бўрони бошланди

4 ноябр куни Ерда сўнгги йиллардаги энг кучли магнит бўронларидан бири бошланди, у икки ёки уч кун давом этади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Қуёш рентген астрономияси лабораторияси сайти маълум қилган.

Олимлар магнит бўрони беш балли шкала бўйича уч балл дея баҳоламоқда. 2 ноябр куни Қуёш юзасида содир бўлган чақнаш оқибатида магнит бўрони Х синфидан юқорини ташкил этиб, М1.7 даражасига қадар кўтарилиши мумкин.

Олимлар бу йилги энг катта қутб ёғдуларидан бири ҳозирда Ерда қайд этилганини қўшимча қилишган.

Кечаси соат 12 ларда қутб ёғдуси деярли бутун Скандинавия ярим оролини қамраб олган. 

31 октябр куни Ерда магнит бўрони бошланганди. Бу 28 октябр пайшанба куни содир бўлган қуёш чақнаши билан бошланган. Бироқ, у заиф ва биринчи даражада таснифланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг