Бразилияда 15 ёшли йигит бувисининг музлатгичидан ўлик ҳолда топилди
Бразилиянинг Кампо Гранде шаҳрида 15 ёшли Хосе Эдуардо Роса бувисининг музлатгичидан ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилди.
Қайд этилишича, ўспириннинг жасадини 11 январ куни Хосенинг ишга бормаганидан кейин уни излашга келган 20 ёшли қариндоши топган.
«Мен ёқимсиз ҳидни сезгач, музлатгични очиб, уни ўлик ҳолда топдим», деган йигит ОАВга.
Боланинг ўлими сабаби ҳали аниқланмаган, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари қотиллик, ўз жонига қасд қилиш ёки ўғирлик эҳтимолини рад этишган.
Ҳозирда ўлим сабаби ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter