Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия собиқ президентига тақиқ қўйилди

Бразилия собиқ президентига тақиқ қўйилди

Бразилия суди собиқ президент Жаир Болсонаруни 2030 йилгача сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

«Олий сайлов суди бешта ёқлаб берилган ва иккита қарши овоз билан Болсонаруни 2030 йилгача бўлган сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди», — дейилади ҳисоботда.

Бундан ташқари прокуратура Болсонаруни ўз ваколатини суистеъмол қилиш ва демократияга тажовузда айблаб чиққан. 

Натижада 2026 йилги навбатдаги президентлик сайловларида Болсонару номзод сифатида иштирок эта олмайди.

Таъкидлаш жоизки, 2022 йил октябр ойида бўлиб ўтган сайловларда Болсонару амалдаги президент Лула да Силвага жуда кичик фарқ билан мағлуб бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг