Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия президентида тери саратони бўлиши мумкин

Бразилия президентида тери саратони бўлиши мумкин

Фото: «РИА Новости»

Бразилия президенти Жаир Болсонару унда тери саратони эҳтимоли борлигини маълум қилди.

— Тери саратони бўлиши мумкин. Мени текширувдан ўтказишди. Ўзим буни сўрамадим, лекин текширувдан ўтишга бир неча бор таклиф этишди ва мен ўтдим, — дейди Болсонару журналистларга берган интервьюсида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Аввал Болсонару операциядан кейин қолган чуррани олиб ташлаш бўйича муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганди. 2018 йил 6 сентябрь куни, сайловдан бир ой олдин Минас-Жерайс штати Жуиз-ди-Фора шаҳрида Болсонару сайловолди митинги вақтида яраланганди. Пичоқ билан берилган зарба қорин бўшлиғидан ичакка қон қуядиган қатқорин артериясини шикастлайди. Бу эса мазкур соҳада бир қанча асоратларни келтириб чиқаради. Ўшандан буён президент бир нечта операцияни бошидан ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг