Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаир Болсонару коронавирусдан тузалди, аммо...

Жаир Болсонару коронавирусдан тузалди, аммо...

Фото: «ANNA-News»

Илгари «COVID-19»га чалингани ҳақида хабар берилган Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг сўнгги тести манфий чиқди. Болсонару бу ҳақда «Twitter»да ёзди.

Болсонару твитида ПЦР-тести манфий чиққанини ёзган, илова қилинган расмида қўлида ўша тест натижасини ушлаб турибди, бош бармоғи ғолибона тепага қаратилган. Аммо Бразилия ҳақида бундай дейиш қийин...

Болсонару коронавирус пандемияси пайтида жуда кўп тилга тушган давлат раҳбарларидан — мамлакатда сонсиз-саноқсиз одамлар касалликка чалинганида ҳам вируснинг борлигини инкор этиб келди — то уни ўз танида ҳис этиб кўрмагунича. Кўпчилик экспертлар Бразилияда касаллар сони 2,2 миллиондан ошиб кетиши, 85 мингдан зиёд инсонлар вирус қурбонига айланишида президентнинг «ишонмаслик сиёсати»ни айблашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг