Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гидроксихлорохин билан даволанган президент: «Коронавирусдан ҳеч ким четда қолмайди»

Гидроксихлорохин билан даволанган президент: «Коронавирусдан ҳеч ким четда қолмайди»

Фото: RT

Бразилия президенти Жаир Болсонару вақти соати келиб ҳамма бу касалликни юқтириб олишини айтиб, ўз фуқароларини коронавирусдан қўрқмасликка чақирди. Бу ҳақда «Folha de Sao Paulo» нашри ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаир Болсонарунинг ўзи ҳам коронавирусни бошдан ўтказган.

«Мен хавфли гуруҳдаман, ҳеч қачон бепарво бўлмаганман, аммо бир кун келиб вирусни юқтиришимни билардим, афсуски, ўйлашимча, сизларнинг ҳам деяли барчангиз қачондир вирусни юқтириб оласизлар», — деди 65 ёшли президент Баже муниципалитетида ўз тарафдорлари билан учрашувда.

Болсонару ҳар куни турли сабабларга кўра дунёдан ўтаётганларга ачинишини, аммо бу ҳаёт қонуни эканини қўшимча қилган.

Президент ташрифи чоғи ҳарбий-фуқаролик мактаби ҳамда ижтимоий тураржойларни тантанали очиб, ўзи даволанган гидроксихлорохин дорисининг қутисини «реклама» қилишни ҳам унутмади.

Кеча Бразилия президенти матбуот хизмати хабар тарқатишича, Жаир Болсонарунинг рафиқаси Мишель Болсонаруда ҳам коронавирус аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг