Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия пандемияни енггани маълум қилинди — ОАВ

Бразилия пандемияни енггани маълум қилинди — ОАВ

Фото: «Inshorts.com»

Президент Жаир Болсонарунинг таъкидлашича, Бразилия коронавирус пандемиясини енгишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент» ёзмоқда.

«Биз пандемияни деярли енгиб бўлдик. Унинг салбий оқибатларини камайтириш учун ҳукумат борини сарфлади», — Бразилия раҳбари сўзларини келтирмоқда «O Globo» газетаси.

Болсонару пандемияга қарши курашда ҳукумат қўллаган чораларни санаб ўтди. Хусусан, кичик бизнес кредитлар билан қўлланган, 65 миллион кишига ёрдам пули берилган, ҳудудий ва маҳаллий маъмуриятларга касалларга тиббий ёрдам кўрсатиши учун маблағлар ўтказиб берилган.

Болсонару ҳукумат ютуқларига «кўз юмаётган» мамлакат матбуотини танқид қилди, ҳолбуки, унинг айтишича, хориж ОАВлари Бразилияни пандемиядан энг кам талафот кўрган мамлакатлардан бири сифатида тез-тез ёритишмоқда.

Маълумот учун: Бразилияда пандемия даврида коронавирусга чалинганлар жами сони 4 283 978 нафарга етди. 3 530 655 нафар бемор соғайган, 130 474 нафари вафот этган.

Коронавирус билан касалланишлар сони бўйича Бразилия жаҳонда (АҚШ ва Ҳиндистондан сўнг) учинчи ўринда, ўлим ҳолатлари бўйича (АҚШдан кейин) иккинчи ўринда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг